Президентнинг тегишли фармонига биноан, Фарҳод Бақоевич Умаров Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
У бунга қадар Бухоро вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалчиликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб бораётган эди.
Бухоро вилоятининг собиқ ҳокими Карим Камолов 22 август куни коронавирус оқибатларидан вафот этган эди.