Расман! Биометрик паспорт ўрнини ID-карта эгаллайди

Улашиш:

Президент фармонига биноан, 2021 йил 1 январдан бошлаб шахсни рақамли идентификация қилишнинг ягона тизими жорий қилинмоқда. Унга кўра, биометрик паспортлар ўрнига Ўзбекистон фуқаросининг шахсини ва фуқаролигини тасдиқлайдиган электрон ташувчи қурилмага эга ҳужжат сифатида ID-карта жорий этилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Биометрик паспортлар ҳамда яшаш гувоҳномалари ID-карталарга қуйидаги муддатларда алмаштирилади:

  • Биринчи босқич - 2021 йил 1 январдан 2022 йил 31 декабргача ихтиёрийлик асосида (16 ёшга тўлганда ёки қонунчиликда кўрсатилган бошқа сабабларга кўра);
  • Иккинчи босқич - 2023 йил 1 январдан 2029 йил 31 декабргача мажбурий тартибда алмаштирилади.

Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

ID-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

Ҳозирги биометрик паспортларни расмийлаштириш муддати 10 иш куни бўлган бўлса, ID-карталарни расмийлаштириш эса 1 иш кунида амалга оширилади.

ID-карта қуйидаги муддатларга берилади:

  • янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;
  • бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;
  • 16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

ID-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.