Вилоят ҳокими Эргаш Салиев “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотини топширди (фото)

Улашиш:

Бугун Жиззах вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 майдаги "“Меҳр-саховат” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ таъсис этилган “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланганларга мукофотни вилоят ҳокими Эргаш Салиев тантанавор тарзда топширди.

Тантанали маросимда сўзга чиққан вилоят ҳокими Эргаш Салиев барча тақдирланганларни самимий қутлади.

Жаҳон миқёсида кенг тарқалиб, глобал муаммога айланган коронавирус пандемияси даврида, шунингдек турли табиий офатлар, фавқулодда ҳолатлар туфайли эл-юртимиз бошига тушган синовли кунларда мавжуд хавф-хатарларга қарши курашда, уларнинг оқибатларини бартараф этишда мардлик ва жасорат намунасини кўрсатган, миллий қадрият ва анъаналаримизни муносиб давом эттириб, меҳр-оқибат, саховат, ҳиммат ва олижаноблик фазилатларини улуғлаб келаётган, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва уларга беминнат кўмак бериш борасидаги ишларни умумхалқ ҳаракати даражасига кўтаришга катта ҳисса қўшган 231 нафар Жиззах вилояти вакили  “Меҳр-саховат” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Бугунги вилоят ҳокимлигида ташкил этилган тантанали маросимда ушбу мукофотланганларнинг 37 нафарига кўкрак нишони вилоят ҳокими томонидан топширилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар мукофот эгаларини самимий табриклаб, ушбу эътирофга лойиқ кўрилганлар орасида вилоятимизнинг шундай жонкуяр фаоллари ҳам қайд этилгани, бугунги синовли даврда халқимиз фаровонлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссасининг эътирофи эканлигидан далолатлигини таъкидлаб ўтишди.

Вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.