Бухорода масжиднинг учта эҳсон қутисидан пул ўғирлаган шахс ушланди

Улашиш:

28 сентябрдан 29 сентябрга ўтар кечаси Ромитан туманида жойлашган «Хўжа Али Ромитаний» масжидига номаълум шахс ғайриқонуний равишда кирган. Сўнг у ердаги учта эҳсон қутисини бузиб очиб, эҳсон қилинган барча пулларни ўғирлаб воқеа жойидан яширинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ромитан тумани Ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тезкор-тергов ҳаракатлари олиб борилган.

Тезкор-суриштирув ҳаракатлари натижасида мазкур жиноятни Самарқанд вилоятида яшовчи, 1979 йилда туғилган О.А. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.

Ҳозирда гумонланувчи О.А.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.