Туркияда ноxуш ҳолат қайд этилди

Улашиш:

Туркияда бир кеча-кундузда қайд этилган коронавирусга чалинганлар сони 2529 кишини ташкил этди, 87 нафар бемор вафот этди — бу апрелнинг охиридан бери кузатилган энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотлари далолат беради.

Аввалроқ соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожа коронавирус пандемияси Туркияда иккинчи чўққисига етганини маълум қилганди. Олдинги кунлари мамлакатда сўнгги олти ой ичида бир кеча-кундузда касалланганлар сони бир неча марта энг юқори кўрсаткичга етгани қайд этилди.

«Бугун 2529 та янги COVID-19 ҳолати аниқланиб, жами касалланганлар сони 399 360 кишига етди. 87 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди, жами вафот этганлар сони — 11 059. 3001 та бемор оғир аҳволда қолмоқда. Бугун 2215 нафар бемор тузалиб, жами 342 501 киши касалликдан фориғ бўлди», — дейилади соғлиқни сақлаш вазири хабарида.

2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.