Хитой эмасми? COVID-19 пайдо бўлган жой баҳс келтириб чиқармоқда

Улашиш:

Хитой касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказининг собиқ бош эпидемиологи Цзэн Гуаннинг таъкидлашича, коронавирус Ухан шаҳрида пайдо бўлмаган бўлиши мумкин. Бу ҳақда South China Morning Post хабар берди.

«Ухан – бу коронавирус аниқланган жой, аммо у пайдо бўлган ҳудуд эмас», – деди у илмий конференцияда.

Олим Италияда олиб борилган бир тадқиқотни мисол келтирди, унда гўёки 2019 йилнинг сентябрь ва шу йилнинг март ойлари оралиғида Италияда ўпка саратони скрининг тадқиқотида тўпланган қон намуналарида янги вирус турига хос антителалар топилган.

Хабарингиз бор, Ухан шаҳри коронавирус пандемияси бошланган жой сифатида қайд этиб келинади.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.