Илон Маск жаҳоннинг иккинчи энг бой кишисига айланди

Улашиш:

Space X ва Tesla раҳбари Илон Маск дунёнинг энг бой одамлари рейтингида иккинчи ўринга чиқди. Маск Microsoft асосчиси Билл Гейтсдан ўзиб кетган. Bloomberg Billionaires Index (BBI) маълумотлари шундан далолат бермоқда.

Таъкидланишича, Маскнинг бойлиги 127,9 миллиард долларга кўпайган, йил давомида у 100,3 миллиард доллар ишлаб топган.

Билл Гейтс бу сафар 127,7 миллиард доллар билан учинчи ўринни эгаллади.

Amazon асосчиси Жефф Безос миллиардерлар етакчиси бўлиб қолмоқда, унинг бойлиги 182 миллиард долларга баҳоланмоқда.

Шунингдек, кучли бешликдан Бернар Арно ва Марк Цукерберг ўрин эгалладилар.

Скриншот: Bloomberg Billionaires Index
2014-2024 SANGZOR.uz. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.