Калифорниянинг Пайн тоғи чўққисида баландлиги уч метрга етадиган яна бир монумент топилди, деб хабар беради Атасcадеро News.
Эслатиб ўтамиз, 18 ноябрь куни АҚШнинг Юта штатида ҳамда 26 ноябрь куни Руминия шимолида ташқи кўриниши билан Стенли Кубрикнинг «Фазовий саёҳатнома» фильмидагига ўхшаш учбурчак монолитлар топилгани, кейинроқ улар жойидан йўқолиб қолгани тўғрисида хабар берилганди.
Бу сафарги монолит олдингиларидан фарқ қилади — унинг бурчаклари махсус парчинлар ёрдамида пайвандланган. Афтидан, ушбу парчинлар ён панелларни ичидаги пўлат ромга қотириб туради. Ҳукумат ҳозирча ушбу обелискнинг тақдири нима кечиши ҳақида бирор нима демаган. Монумент ерга маҳкамланмаган ва шу сабабли назарий жиҳатдан йиқилиб тушиб, одамларга шикаст етказиши мумкин.
Бундан олдинги монолитлар каби буни ҳам ким ва нима сабабдан ўрнатгани номаълум. Айримлар Калифорниядаги обелиск атайлаб ўрнатилган деб ҳисоблаётган бўлса, баъзилар буни қандайдир реклама кампанияси демоқда. Ҳар бир обелискни диққат билан кузатиб бораётган Redдий фойдаланувчилари бу сўнгги монумент эмаслиги ва жумбоқ тез орада ечилишига умид билдирмоқда.
Ўзга сайёраликлар вақтни чўзишда давом этмоқда. Калифорнияда янги монолит топилди
Улашиш: