Аҳолини рўйхатга олиш нега керак?

Улашиш:

Инсонлар нега суратга тушишади? Суратлар айнан бирор воқеа ёки лаҳзани хотира сифатида муҳрлаб, сақлаш ёки бирор бир ҳодиса тафсилотини бошқаларга етказиш учун керак, шундай эмасми?
Аҳолини рўйхатга олиш ҳам ҳудди суратга тушишдек гап, фақат бунда давлатнинг маълум даврдаги демографик ҳолати фактлаштирилади. Кўпчилик мамлакатларда ҳар 10 йилда аҳолини рўйхатга олиш ўтказилади.

Ўзбекистонда сўнгги марта аҳолини рўйхатга олиш ишлари 1989 йилда ўтказилган. Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида аҳолини рўйхатга олиш ўтказилмаган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.