ЖИЗЗАХ ВОҲАСИНИНГ УЛГУРЖИ ВА АҲОЛИ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

Улашиш:

Электр таъминотидаги узилишларнинг сабаблари?

Электр энергияси бу бир вақтнинг ўзида ишлаб чиқарилиб ҳам истеъмол қилинадиган алоҳида турдаги товар ҳисобланади. Энергетика тизимининг яхлитлиги, барқарор фаолияти учун электр энергиясини ишлаб чиқариш ва истеъмол ўртасида мутаносиблиги муҳим аҳамият касб этиб, бу мувозанатнинг йўқолиши тизимда авария ҳолатларига олиб келиши ҳамда жиддий ва узоқ муддатли ўчишларга сабаб бўлади. Шунга кўра тизим диспетчеридан жуда қисқа вақтда кескин чора кўриш талаб этилади.
Шу кунларда ҳаво ҳароратининг совиб кетиши натижасида трансформатор ва электр узатиш тармоқларининг меъёридан ортиқ зўриқиб ишлаши, электр энергияси истеъмолининг кескин ортиб кетиши туфайли тизимда қувват танқислиги содир бўлмоқда.
Диспетчерлик маркази томонидан энерготизимда мувозанат сақлаш ва тизимдаги «зўриқиш» сабаб турли катта-катта ҳудудларда узоқ вақт йирик аварияларни олдини олиш мақсадида вилоят бўйича 10-35 кВли электр узатиш тармоқларни навбатма-навбат ўчириш талаб этилади.

Келтирилаётган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.

«Жиззах ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.