Жиззахда "Aъло таътил" лойиҳаси доирасида 830 нафарга яқин ёшлар қамраб олинди

Улашиш:

Ёшлар иттифоқи Жиззах вилояти Кeнгаши вилоят "Болалар" тeатри билан ҳамкорликда "Aъло таътил" лойиҳаси доирасида вилоятимиздаги барча туман шаҳардаги ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, маънавиятини юксалтириш ва уларни турли ёт иллатлардан асраш, ҳимоя қилиш мақсадида таътил вақти давомида вилоят “Болалар қўғирчоқ тeатри”да саҳналаштирилган болалар тeатри намойиши ташкил этилди.

Бир ҳафта мобайнида ташкил этилган лойиҳа давомида 830 нафарга яқин ижтимоий ҳимояга муҳтож, “Ёшлар” дафтари"га киритилган оила фарзандлари, ички ишлар профилактик ҳисобида турадиган вояга етмаганлар, мактаб, туман (шаҳар) сардорлари ва фаол волонтёрлар ва ёшлар етакчилари қамраб олинди.
Бир сўз билан айтганда тeатр барча болаларга кайфият ва куч бағишлади. Энди уларнинг мақсади катта куч билан мактабда аъло баҳоларга ўқиш ва Ватанга садоқат билан хизмат қилиш.

Ёшлар иттифоқи вилоят Кeнгаши матбуот хизмати

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.