Алишер Навоий ҳақида фильм суратга олинмоқда

Улашиш:

"Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига биноан «Ҳужжатли ва хроникал филмлар киностудияси» ДУК ҳамда “SPECTRE” студияси томонидан «Алишер Навоий» тарихий-ҳужжатли филмининг суратга олиш ишлари бошланди. Бу ҳақда Агентлик ахборот хизмати хабар берди.

Ссенарий муаллифи Фурқат Усмонов, постановкачи режиссёр Шоҳрух Расулов, постановкачи оператор Жаҳонгир Ибрагимов, постановкачи рассом Шаҳзод Муҳаммадиев, иккинчи режиссёр Муаттар Мирреджабова, продюсер Давронхўжа Абдуғаниев.

«Алишер Навоий» тарихий ҳужжатли филми Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан мутафаккир шахси ва асарларига янгича ёндашув асосида ишланмоқда. Мазкур филм «Халқ юраги» номи остида суратга олинаётган 24 қисмли туркум филмлардан бири. Филмда тарихий бадиий реконструксия, компютер графикаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети вакиллари, навоийшунос олимлар билан интервюлардан фойдаланилади. Суратга олиш ишлари Бухоро, Самарқанд, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

2020 йил ёш режиссёр Шоҳрух Расуловнинг Адиблар хиёбони ҳақидаги «Халқ юраги» ҳужжатли филмининг юртимиз телеканалларидаги намойиши бўлиб ўтган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.