Давлат тест марказининг хабар беришича: Давлат хавфсизлик хизматига қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари якунланди.
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга ҳарбий тавсиянома бериш бўйича тест синовларининг 4-ҳафтаси Давлат хавфсизлик хизматига қарашли ҳарбий қисмларда ўтказилди.
15-февралдан 20-февралга қадар ўтказилган тест синовларида 5 500 нафардан зиёд ҳарбий хизматчилар иштирок этди.
Февралдан эса, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмларда тест синовлари бошланди.
Бунда тест топширувчиларга 40 та жанговар тайёргарлик, 20 та маънавий-маърифий тайёргарлик, 10 та математика, 10 та физика фани бўйича ва 20 та мантиқий тест топшириқлари берилмоқда.
Тест синовлари феврал ойи якунига қадар давом этади.