Ўзбекистонда оддий аҳоли қўлида қанча машина борлиги айтилди

Ўзбекистонда оддий аҳоли қўлида қанча машина борлиги айтилди

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига республикамизда жисмоний шахсларга тегишли жами енгил автомобиллар сони 3 051 734 тани ташкил этмоқда.

Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумот берди. 

Жисмоний шахсларга тегишли енгил автомобиллар сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 284 608 тага ошган.

Ўзбекистон Республикасида ҳар 1000 нафар доимий аҳолига ўртача 87 та енгил автомобил тўғри келмоқда.