Жиззахда иккиламчи бозорда автомобиллар қандай нархда таклиф қилинмоқда?

Жиззахда иккиламчи бозорда автомобиллар қандай нархда таклиф қилинмоқда?

Айни кунда Жиззах шаҳрида автодилерлар томонидан “иккиламчи бозор”да автомобилларни нақд ва кредитга сотиш бўйича қатор таклифлар мавжуд.

1 июлдан бошлаб, Ваз-2106 русумли автомашина учун нақд пулда 2500 АҚШ долларида нарх белгиланган. Автомобиль 1989 йилда ишлаб чиқарилган.

2022 йилда ишлаб чиқарилган "Дамас" автомобили учун 95 миллион сўм нарх таклиф этиляпти. Мазкур машина автокредит асосида ҳам сотилади. Фақат 34 миллион 180 минг сўм бошланғич тўлов тўланса бўлди. Қолган сумма эса 18 ойга 3 миллион 80 минг сўмдан тўлаб борилади.  Автомобиль бензинда ҳаракатланади.

2019 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли, 4-позиция автомат коробка “Кобальт” русумли автомашинага 110 миллион сўм нарх белгиланган. Мазкур автомашина 32 429 км юрган. Газ ва бензинда ҳаракатланади. Бу автомашинани ҳам автокредит тарзида харид қилиш мумкин. Бунинг учун 39 миллион 135 минг сўм бошланғич тўловни амалга ошириш керак. Ойлик 3 миллион 566 минг сўмдан тўлов 20 ойга бўлиб тўлаш таклиф қилинмоқда.

2018 йилда ишлаб чиқарилган оқ рангли, 2-позиция, механик коробка “Нексия 3” машинаси учун 93 миллион сўм нарх таклиф этилган. Транспорт воситаси 97 минг кмдан зиёд масофани босиб ўтган. Авто газ ва бензинда ҳаракатланади. Ушбу машина ҳам кредит ёки бўлиб тўлаш асосида харид қилиниши муикн. Бошланғич тўлови 33 миллион 520 минг сўм. Қолган тўлови эса ойига 3 миллион 15 минг сўмдан тўғри келмоқда.

2012 йилда ишлаб чиқарилган кулранг 2 позиция Малибу автомашинаси ҳам сотувда бор. Бензинда ҳаракатланувчи мазкур автомашина 37 минг км масофани босиб ўтган. Ушбу транспорт воситаси учун 14.500$ нархда харид қилиш таклиф этилмоқда.  

Ҳудди шундай 2012 йилда ишлаб чиқарилган “Каптива” русумли автомашинага ҳам 14.500$ нархда сотиб олиш мумкин. Оқ рангли мазкур автомобил 127 минг км йўл юрган. Газ ва бензинда ҳаракатланади.

Яна бир 2019 йилда ишлаб чиқарилган қора рангли 2.4 Турбо  Малибу автомашинаси  эса 24.000 АҚШ доллари миқдорида сотилмоқда. Бензинда ҳаракатланувчи мазкур автомашина 90 минг км масофани босиб ўтган.


Ҳурматли сайтимиз ўқувчилари! Sangzor.uz таҳририяти аудитория талабларидан келиб чиқиб, материаллар тайёрлашдан манфаатдор эканлигини маълум қиламиз. Жиззах шаҳрида сотилаётган автомобиллар ҳақидаги мақоламиз сизга маъқул келдими? Яна қандай махсулотларнинг нархлари ҳақида мақолалар бериб боришимизни истайсиз? Фикрларингизни ёзиб қолдиринг. 

 

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter