Teslaнинг «қотили» энг тез қувватланувчи электромобил чиқарди

Teslaнинг «қотили» энг тез қувватланувчи электромобил чиқарди

Teslaнинг «қотили» сифатида кўрилаётган XPeng (Хитой) компанияси яқинда ўз автопилот тизимини ишлаб чиққанди. Engadget ёзишича, хитойлик автомобилсоз энди буткул янгича электромобили билан ҳайратга солмоқда — G9 SUV.

XPeng компанияси баёнотига кўра, янги электромобил жуда тез қувват олади — бунақаси ҳали глобал бозорда йўқ. G9 SUV 10 фоиздан 80 фоизгача қувват олиши учун атиги 15 дақиқа кифоя. Машина 5 дақиқа қувват олса 200 километр йўл босишга етади.

Хитойликлар ушбу натижага 480 кВт қувватлагич орқали эришишди. Солиштириш учун: АҚШда максимал рухсат этилган қувват — 350 кВт, бу эса маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг шаштини сўндирмоқда.

скачать dle 12.0


Flag Counter