Кўҳна тракторни «Lamborghini» нархида — 500 минг долларга сотишмоқчи (видео)

Кўҳна тракторни «Lamborghini» нархида — 500 минг долларга сотишмоқчи (видео)

АҚШдаги Aumann аукционига 1912 йилда ишлаб чиқарилган «Pioneer 30-60» трактори сотувга қўйилди.

Кўҳна тракторни «Lamborghini Aventador» нархида — 500 минг доллар (!)га сотишмоқчи.

Американинг «Pioneer» (аудиотизимлар чиқарувчи япон компанияси билан адаштирманг) компанияси 1900–1927 йилларда қишлоқ хўжалиги техникаси ишлаб чиқарган. «Pioneer 30-60» тракторлари 1910–1927 йилларда чиқарилган. Ўз даври учун ҳам арзон техника бўлмаган — 2 700 доллар, ҳозирги курсда — $77 500.

«Pioneer 30-60» тракторларидан бугунгача фақат 14 таси етиб келган, шунга нархи қиммат. Қолаверса, трактор яхши сақланган, 1993 йилгача музейда турган, 1997 йилда тўлиқ қайта таъмирланган.

Трактор кўринишидан локомотивни эслатади, орт ғилдираклари диаметри — 2,4 метр. Шиналари эса йўқ.

«Pioneer 30-60» капоти остида тўрт цилиндрли улкан оппозитив бензинли дивигател жойлашган (сиғими — 20,2 литр). 60 от кучига эга, максимал тезлиги — атиги 10 км/с.

скачать dle 12.0


Flag Counter