Наманганда 9 нафар фуқарони чув туширган «лицензия бўлими ходими» қўлга олинди

Наманганда 9 нафар фуқарони чув туширган «лицензия бўлими ходими» қўлга олинди

Наманганда 9 нафар фуқарони чув туширган «лицензия бўлими ходими» қўлга олинди. Бу ҳақда «Дарё» хабар бермоқда.
Норин туманида яшовчи 24 яшар йигит Ҳаққулобод шаҳарчаси марказида Matiz ҳайдовчисига гувоҳнома кўрсатиб, ўзини «лицензия бўлими ходими» сифатида таништиради ва автомобиль ҳужжатларини сўрайди.
Ҳужжатларни олгач, машинани шу ҳудудга яқин лицензия бўлимига олиб кириб, 1,6 миллион сўм тўлаши кераклиги, агар тўламаса жаримага тортилишини айтади. Шундан сўнг ҳайдовчидан лицензия тайёрлаб бериш эазига 100 доллар олиб, шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборади.
У кейинчалик жиноий ҳаракатларини давом эттириб, яна 8 нафар фуқарони алдов йўли билан пулларини ўзлаштиришга эришгани айтилмоқда.
Норин туман ИИБ тергов бўлими бошлиғи Ҳаётбек Абдураҳимовнинг маълум қилишича, сохта «лицензия бўлими ходими»га нисбатан жиноят иши қўзғатилган ва қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда фуқароларга етказилган зарарни қоплаш чоралари кўрилмоқда.