Бўстонлиқдаги қалбаки «доллар» можароси

Бўстонлиқдаги қалбаки «доллар» можароси

Бўстонлиқдаги қалбаки «доллар» можаросиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бўстонлиқ туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Т.И. «S.T.» МЧЖга қарашли савдо дўконидан 2 дона уяли алоқа воситаларини харид қилиб, эвазига 14 дона қалбаки 50 АҚШ долларлик купюралар билан ҳисоб-китоб қилиб, жами 700 АҚШ долларини берганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.