Жиззахда саноат соҳасининг 99,2 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми 5 153,4 млрд. сўмга етди

Жиззахда саноат соҳасининг 99,2 фоизи кичик бизнес ҳиссасига тўғри келмоқда. Ишлаб чиқариш ҳажми  5 153,4 млрд. сўмга етди

Бугунги кунда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик мамлакатимиз ички бозорини товар ва хизматлар билан таъминлашда, аҳоли бандлиги ва реал даромадларини оширишда, ресурсларни оқилона тақсимлаш ва улардан самарали фойдаланишда, ижтимоий гуруҳлар даромадларининг номутаносиблигини камайтиришда, иқтисодиётнинг турли тармоқлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни яхшилашда катта аҳамиятга эга бўлиб, ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг асосий катализатори ҳисобланади.

Жорий йилнинг 1-июль ҳолатига Жиззах вилоятида саноат соҳаси бўйича 3889 та (фермер ва дехқон хўжаликларисиз) тижорат корхоналари фаолият юритаётган бўлса, шундан 99,2 фоизи кичик бизнес субектлари ҳиссасига тўғри келади. 2022 йил январь-июнь ойларида саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган саноат маҳсулотлари ҳажми  5 153,4 млрд. сўмни ташкил қилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан физик ҳажм индекси 107,1 фоизни ташкил этди. 

2022-йилнинг январь-июнь ойларида ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш)  саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳажми 4 853,1 млрд.сўмни ёки жами саноат маҳсулотларининг  улуши 94,2 % ини ташкил этди.

Жами саноат ишлаб чиқариши физик ҳажми ўсишининг асосий омили бўлиб, ишлаб чиқарадиган (қайта ишлаш) саноатнинг  11,2 % га электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондециялашнинг 8,2 %га, сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация 0,9 % га физик ҳажм индекси ўсиши кузатилди.

Ҳисобот даврида кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан 2627,9  млрд. сўмлик саноат маҳсулоти ишлаб чиқарилиб, унинг умумий ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши   51,0  % ни ташкил этди.

Тайёр маҳсулот турларини кенгайтириш ва ишлаб чиқарилишини қўллаб-қувватлаш натижасида, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 2600,1 млрд. сўмни ташкил этди ва 2021-йилнинг январь-июнь ойларига мос даврига нисбатан 142,5 % га ошган ҳолда, унинг жами саноатдаги улуши  22,5  % ни ташкил этди.

Шаҳар ва туманлар  кесимида истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоятдаги жами ҳажмидаги энг юқори улуши Жиззах шаҳрига тўғри келиб, 24,9 % шунингдек, Ғаллаорол тумани 39,6 %, Пахтакор тумани 8,4 % ни, ҳамда Арнасой тумани 5,9 % ни ташкил этди.

Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг вилоятдаги жами ҳажмидаги энг юқори улуши Жиззах шаҳрига тўғри келиб, 32,0 % ни, шунингдек, Шароф Рашидов тумани 9,7 % ни, Пахтакор  тумани  эса 17,6 % ни ташкил этди.

Ноозиқ-овқат  маҳсулотлари ишлаб чиқарилишининг  вилоятдаги  жами ҳажмидаги энг юқори улуши Ғаллаорол туманига тўғри келиб, 50,0 % ни, шунингдек, Жиззах шаҳри   22,8 % ни, Пахтакор тумани 5,7 % ни ташкил этди.

 

Жиззах вилоят
статистика бошқармаси
саноат статистика бўлими