Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқда

Жиззахда Россия билан ҳамкорликда қандай инвестицион лойиҳалар амалга оширилмоқдаБугунги кунда Жиззах вилоятида Россия Федерацияси билан умумий қиймати 198,9 млн. долларлик 8 та инвестиция лойиҳалари амалга оширилмоқда.

Ушбу инвестиция лойиҳалари амалга оширилиши натижасида 1005 та янги иш ўринлари яратилади. Лойиҳалардан 3 таси 2023 йил оҳиригача ишга туширилиб, ҳудудда енгил автомобиллар, бўялган матолар ишлаб чиқариш ва логистика хизмати ташкил этилади.

Жиззахдан Россияга жорий йилнинг январь-февраль ойларида 9,4 млн. долларлик махсулот экспорт қилинган. Шу билан биргаликда жорий йилнинг январь-февраль ойларида Россиядан 8,3 млн. долларлик импорт махсулотлар келтирилди.

Бугунги кунда Жиззахда Россия Федерацияси иштирокидаги 20 та қўшма корхона фаолият юритмоқда. Шундан 8 та қўшма корхона саноат, 4 та корхона қишлоқ хўжалиги ва қолган 8 та корхоналар бошқа турдаги фаолият билан шуғулланиб келишмоқда.

Шунингдек, Татаристон Республикаси, Челябинск, Ростов ва Омск вилоятлари билан яқиндан ҳамкорлик алоқалари ўрнатилган.  

Жумладан, 2022 йилнинг октябрь ойида Қозон Федерал университетининг илк хорижий филиали Жиззах шаҳрида очилди. Татаристоннинг “ХИМГРАД” АЖ компанияси билан Жиззах шаҳри “Жиззахпластмасса” АЖ ҳудудида технопарк ташкил этиш бўйича лойиҳа амалга оширилмоқда.

Ушбу лойиҳанинг амалга оширилиши доирасида ҳудудда йирик пластикдан қурилиш материалларини ишлаб чиқариш саноат зонаси ишга туширилиши режалаштирилган.