Оила яраштирилди, алиментга оид иш эса тугатилди

Оила яраштирилди, алиментга оид иш эса тугатилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 23.09.2022 йил кунги ижро ҳужжатига асосан қарздор Ш.Маматқулов ҳисобидан ундирувчи Г.Сарибоева фойдасига 1/4 қисм миқдорда алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўлим иш юритувига 26.09.2022 йил куни келиб тушган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида 25.11.2022 йил куни томонлар яраштирилганлиги сабабли ушбу ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисидаги Қонуннинг 40-1-моддасига асосан тамомланган.


С.Назаров - Давлат ижрочиси