Олий талим муассасасидан фуқаро фойдасига 683 миллион сўм ундирилди

Олий талим муассасасидан фуқаро фойдасига 683 миллион сўм ундирилди

Фуқаролик ишлари бўйича Жиззах туманлараро судининг 10.06.2022 йилдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор Жиззах давлат педагогика универсетети ҳисобидан М.И фойдасига бир марталик ундириладиган 647.828.970 нафақа ҳамда  ушбу суд қарорига асосан тўланмай қолган 35.990.496 сўм нафақа ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Жиззах шаҳар бўлими иш юритувига 11.07.2022 йил келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари олиб борилиб, 18.11.2022 йилда жами 683.819.466 сўм нафақа пуллари ундирилди ҳамда ундирувчи М.Ига тегишли пластик картасига ўтказиб берилди.

 Ш.Қозоқбоев Давлат ижрочиси