Эксперт Қорақалпоғистонни ҳалокатли вазиятдан сақлаб қолган омилни айтди

Эксперт Қорақалпоғистонни ҳалокатли вазиятдан сақлаб қолган омилни айтди

Марказий Осиё ва Кавказ институти (Вашингтон) директори Сванте Корнел Қорақалпоғистондаги вазиятга изоҳ берди.

С.Корнеллни таъкидлашича, Қорақалпоғистон совет давридаги иқтисодий сиёсат қурбони бўлиб қолган, бу эса ушбу йирик минтақада соғлиқни сақлаш ва ижтимоий-иқтисодий турмуш шароитига ҳалокатли таъсир кўрсатган.

Лекин Президент Ш.Мирзиёевнинг ҳокимият тепасига келиши билан республикада ижтимоий-иқтисодий шароитни яхшилаш учун ҳудудга муҳим сармоялар киритилди.

Экспертга кўра, жорий йилда четда ҳаракат қилаётган ташқи кучлар Конституцияга таклиф қилинаётган ўзгаришлардан фойдаланиб, Қорақалпоғистонда тартибсизликлар келтириб чиқарган.

Ушбу тартибсизликларнинг тўсатдан ва уюшқоқлик билан ташкил этилганлиги, улар асосан Интернетда фаолият юритувчи кичик сепаратистик ҳаракатнинг иши бўлиши мумкин эмаслигини кўрсатади. Бошқача айтганда, ташқи кучлар шубҳасиз бунда иштирок этган. Лекин Нукусга келган Президент Ш.Мирзиёевнинг тезкор муносабати, Қорақалпоғистоннинг Ўзбекистон таркибидаги мақоми ҳақидаги бандларни ўзгаришсиз қолдиришга ваъда бериши уларнинг беқарорлаштириш бўйича режаларини барбод қилди.

скачать dle 12.0

Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив


Flag Counter