ОФК 2024 йилги Осиё Кубоги U-23 мезбонини маълум қилди

ОФК 2024 йилги Осиё Кубоги U-23 мезбонини маълум қилди

Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтган Осиё Футбол Конфедерацияси Мусобақалар қўмитасининг бешинчи йиғилишида Қатар давлати 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё Кубоги-2024 мезбони сифатида эълон қилинди.

Шу йилнинг ноябрь ойида футбол бўйича 2022 йилги жаҳон чемпионатига мезбонлик қиладиган Қатар Эрон, Саудия Арабистони, Ўзбекистон ва БАА номзодлари орасидан танлаб олинди.

Шунингдек, йиғилишда пандемиянинг бутун Осиё бўйлаб таъсири камайиб бораётганини инобатга олган ҳолда Қўмита ОФК Ижроия қўмитасига 2023 йилдан бошлаб Ковид-19 пандемияси даврида қўлланадиган махсус қоидаларнинг амал қилишини тўхтатишга рози бўлди.


Коммент қолдириш:


Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив