«Sangzor.uz» - Инновацион ахборот портали » Спорт » "Сўғдиёна" клуби Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди

"Сўғдиёна" клуби Осиёнинг энг яхшилари сафига киритилди

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) 2022 йил якунига кўра Осиёнинг энг яхши 29 та клуби рўйхатини тузди.

Рейтингда биринчи ва иккинчи ўринни Жанубий Кореянинг «Чонбук Ҳёнде Моторс» ва «Улсан Ҳёнде» клублари, учинчи ўринни Саудия Арабистонининг «Ал-Ҳилол» клуби эгаллаб турибди.

Шунингдек, кучли бешликдан «Тэгу» (Жанубий Корея) ва Урава Рэд Даймондс (Япония) клублари ҳам жой олган.

Ўзбекистон клублари орасида Қаршининг «Насаф» клуби энг яхши натижани қайд қилиб, ўнинчи ўринни эгаллаб турибди. Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби 14-ўринда, Тошкентнинг «Пахтакор» клуби эса 27-ўринда қайд этилган.

Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон клублари IFFHS рейтингига киритилмаган.

Халқаро футбол тарихи ва статистикаси федерацияси (IFFHS) футбол тарихи хроникасини юритувчи ташкилотдир. У 1984 йилда Германияда ташкил этилган. ФИФА ушбу ташкилотни жаҳон футболи йилномаларига раҳбарлик қилувчи орган сифатида тан олади. Шунга қарамай, IFFHS расмий футбол тузилмалари (ФИФА ва унга аъзо федерациялар) билан расман боғланмаган.


Исмингиз: *
Е-mail: *
Код: Кликните на изображение чтобы обновить код, если он неразборчив
Кодни киритинг:

СЎНГГИ ЯНГИЛИКЛАР

10:09
Фермер хўжалигидан электрдан қарз суммаси ундириб берилди
15:54
News time: Malibu'даги президент, Осиё чемпионлари ва вайн учун қамоқ
21:18
Ўзбекистон ёшлар жамоаси Осиё чемпиони бўлди
17:19
2 нафар фарзандларининг таъминоти учун алимент тўлашдан қочган отага жиноят иши очилди
16:50
Қарз тўланмагунча Нексия жарима майдончасида қолади
16:38
Алиментдан қарзи сабаб 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланди
16:27
Аукционда сотилган транспорт эвазига банк кредитидан қарздорлик қопланди
16:01
"Томорқа Сервис" МЧЖга тегишли автомашина кредит қарзини қайтара олмагани эвазига жарима майдончасига қўйилди
15:52
Жиззахда мусодара қилинган мол-мулклар ярмаркаси ташкил этилди
12:11
Ўзбекистонда энергия ресурслари ўғриликлари ҳақида хабар бериш учун Telegram-бот ишга туширилди
12:09
Наврўз байрами куни ҳарорат +25 даражага кўтарилади
12:05
Жиззахнинг 6 та ҳудудида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
21:48
Референдумда муддатидан олдин овоз бериш 19-26 апрелда бўлиб ўтади
16:45
Фермер хўжалигининг 72 млн. сўмдан ортиқ қарздорлиги ундирилди
21:58
МИБ раҳбари 2 ойлик фаолияти юзасидан жамоатчиликка ахборот берди
15:39
Солиқ қўмитаси коррупцияга қарши курашиш рейтингида 1-ўринда
12:01
Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни кунига 15 дақиқага камайтириш иммунитетни яхшилайди
11:59
U-20 Жаҳон чемпионати—2023 нинг барча иштирокчилари маълум бўлди
БАРЧА ЯНГИЛИКЛАР