Ўзбекистонда “Лочин” бренди остида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилади

Ўзбекистонда “Лочин” бренди остида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилади

ДХХ маълумотларига кўра, Ўзбекистонда “Лочин” бренди остида учувчисиз учиш аппаратлари ишлаб чиқарилади.

Роликка қараганда, айни пайтда дронларнинг иккита модели: енгил ва юк ташишга мўлжалланган оғир моделлари ишлаб чиқарилмоқда. Ишлаб чиқувчиларнинг таъкидлашича, Ўзбекистон Марказий Осиёда бу каби учувчисиз учиш аппаратларини ишлаб чиқараётган илк мамлакатдир.

Эҳтимол, улар давлатнинг чегара қўшинлари учун, айниқса тоғли ҳудудларда разведкачи дрон сифатида ишлатилар.