Пешағорликларга Бирлашган Араб Амирликлари давлатида яшовчи ватандошларимиз томонидан гуманитар ёрдам кўрсатилди

Пешағорликларга Бирлашган Араб Амирликлари давлатида яшовчи ватандошларимиз томонидан гуманитар ёрдам кўрсатилди

Жиззах вилоятининг Зомин туманида жорий йилнинг 4 май кунида содир бўлган кучли ёғингарчилик натижасида, “Пешағор”, “Юксалиш”, “Қўштол” маҳалла фуқаролар йиғинида сел-тошқинлари кузатилди ва унинг натижасида аҳолининг мол-мулкларга зарар етган.

Яқинда Бирлашган Араб Амирликлари давлатида истиқомат қилаётган ватандошларимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг Дубайдаги Бош элчихонасига содир бўлган сел оқибатида зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами сифатида моддий кўмак кўрсатиш таклифи берилган.

Жумладан, ушбу давлатда вақтинчалик рўйхатдан ўтиб, меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси Мелибоева Гулнора Жўрақуловна томонидан 728 дона болалар кийими кўринишидаги (3 ёшгача) инсонпарварлик ёрдами Ўзбекистон Республикасига юборилди.

- Ушбу беғараз ёрдам яқинда Пешағор МФЙ ҳудудида жойлашган селдан жабр кўрганларга ёрдам кўрсатиш гуманитар марказида қабул қилиб олинди, - дейди Зомин туманидаги Пешағор МФЙ ҳоким ёрдамчиси Бобур Умурзаков. Мазкур гуманитар ёрдам учун туманимиз аҳли номидан Ўзбекистоннинг БАА даги элчиси Абдулазиз Аккулов, Вазирлар Маҳкамаси, Адлия ва Ташқи ишлар вазирликлари, Божхона қўмитаси ҳамда Гулнора Мелибоевага ушбу мурувват ёрдамини манзилга етиб келишида кўрсатган ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирамиз.