Ўқишнинг дастлабки кунида метро кассалари олдида йирик навбатлар юзага келган. Метрополитен маъмурияти йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланишга чақирмоқда

Ўқишнинг дастлабки кунида метро кассалари олдида йирик навбатлар юзага келган. Метрополитен маъмурияти йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланишга чақирмоқда

Ўқишнинг дастлабки кунида метро кассалари олдида йирик навбатлар юзага келган. Метрополитен маъмурияти йўловчилардан транспорт карталаридан фойдаланиш ва ўзаро ҳурматни сақлашга чақирмоқда. 

"Шу йилнинг сентябрь ойидан бошлаб метродан фойдаланувчи йўловчилар сони ўтган йилга нисбатан кунига 200 минг кишидан ошиши кутилмоқда. Тахминларга кўра, сентябр ойида йўловчилар сони кунига 550-580 мингтага, октябрда эса 600 мингтага етади",- дея маълум қилмоқда метро маъмурияти.

Ҳозирда Тошкент метрополитени йўловчиларнинг эҳтимолий тирбандлигини олдини олиш мақсадида тизимли равишда иш олиб бормоқда.

"Шу муносабат билан биз барча йўловчилардан метродан фойдаланиш қоидаларига риоя қилишларини сўраймиз. Ҳаракат пайтида ўзаро ҳурматни сақлашингизни сўраймиз, вагоннинг кириш эшикларини тўсиб қўйманг, ичидаги йўловчилар поездни бўшатмагунча эшиклар ёнида турманг, иложи борича тезроқ ҳаракатланинг, бошқа одамларга тўсқинлик қилмаслик учун манзилга етиб боргандан кейин вагонни тезроқ тарк этинг, вагон эшикларига суянманг, шахсий буюмларни вагонда ва метро ҳудудида қолдирманг", - дея қўшимча қилди метрополитен маъмурияти.

Метрополитеннинг қўшимча қилишича, ушбу талабларнинг бажарилиши интервалларни режага мувофиқ амалга оширишга ижобий таъсир кўрсатади.

"Қайд этиш жоизки, метродан мунтазам фойдаланаётган йўловчилар банк ва транспорт карточкалари орқали тўлашса, вақтни тежаб, кассалар олдидаги тирбандликларни камайтиришлари мумкин бўлади", - дея хулоса қилди Тошкент метроси.