Хориждан 2020 йилда қанча ўзбекистонлик мигрантнинг жасади олиб келингани маълум қилинди

Улашиш:

Хориждан 2020 йилда меҳнат муҳожирлигида юриб, вафот этган қанча ўзбекистонлик мигрантнинг жасади олиб келингани маълум қилинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: «ТАСС»

Вазирлик хабарига кўра, 2020 йилда хорижий юртлардан меҳнат мухожирлигида юриб, вафот этган 1629 нафар ўзбекистонлик фуқоро жасади ватанга олиб келинди. Қайд этилишича, бу кўрсаткич ҳам Ўзбекистоннинг 2020 йилдаги ўлимлар статистикасига киради, лекин CОVID-19 статистикасига кирмайди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири ўринбосари Баҳодир Умрзоқов 2020 йилнинг январь—ноябрь ойларида хориждан 211 нафар мигрантнинг жасади давлат ҳисобидан олиб келинганини маълум қилган эди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.