Сурхондарё вилояти прокуратураси ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилояти Жарқўрғон туманида яшовчи фуқаро З.Холмуродованинг турмуш ўртоғи ва қайнукасининг ҳаракатидан норози бўлиб, йўллаган видеомурожаатига муносабат билдирди.
Қайд этилишича, П.Эргашев янгаси З.Холмуродовани ҳақорат қилгани ва унга енгил тан жароҳати етказгани юзасидан Жиноят ишлари бўйича Жарқўрғон туман судининг 2021 йил 12 февралдаги қарорига кўра, П.Эргашевга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41-модддаси (ҳақорат қилиш) ҳамда 52-моддаси (енгил тан жароҳати етказиш) 2-қисми билан жарима жазоси тайинланган.
Бундан ташқари, фуқаро З.Холмуродованинг мурожаатида баён қилинган турмуш ўртоғи Ч.Норматов ва қайнукаси П.Эргашев томонидан зўрлик ишлатиб, доимий равишда жинсий алоқада бўлгани ҳолати юзасидан Жарқўрғон тумани ИИБ томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилган.
Терговга қадар текширув натижасига кўра, мурожаатда баён қилинган ҳолатларда бирон-бир шахснинг ҳаракатларида жиноят таркиби аниқланмагани сабаб 30 мартда Жиноят-процессуал кодекснинг 83-моддаси 2-бандига асосан жиноят иши қўзғатишни рад қилиш ҳақида қарор қабул қилинган.
Шу билан бирга, З.Холмуродова ва Ч.Норматовни шаърий никоҳлаган Х.Т.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 240-моддаси (диний ташкилотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) 1-қисми билан маъмурий иш қўзғатилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун 30 март куни Жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
---
Сурхондарё прокуратураси эри ва қайнукаси томонидан жинсий алоқада бўлишга мажбурланганини айтган аёлнинг мурожаатига муносабат билдирди
Улашиш: