Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишди

Улашиш:

                                                            Фото: Президент матбуот хизмати
5 июль куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди.

Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Халқаро кун тартибининг долзарб жиҳатлари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Давлат раҳбарлари мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик, энг аввало савдо-иқтисодий соҳадаги шерикликнинг бугунги суръатини мамнуният билан қайд этдилар.

Президентлар Афғонистоннинг шимолий ҳудудларидаги аҳвол ёмонлашиши муносабати билан Марказий Осиёдаги вазиятнинг ривожига алоҳида тўхталиб ўтдилар. Ўзбекистон ва Россиянинг ваколатли идора ва ташкилотлари ўртасидаги мунтазам мулоқотларни давом эттиришга ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.