Тошкент вилояти Билдирсой ҳудудида Спарк 150 метр жарликка тушиб кетди.
Маълум бўлишича, ҳодиса шу йил 1 октябрь куни содир бўлган. Рулда аёл бўлган ва у бошқарувни йўқотиши оқибатида жарликка тушиб кетган. Аёл хавфсизлик камарини таққани ва хавфсизлик ёстиқчаларининг ишга тушгани оқибатида унга ҳеч нарса қилмаган.
Аёлга зарур амалий ва психологик ёрдам кўрсатилган ва Спарк жарликдан тортиб чиқарилган.