Ўзбекистонлик олимлар коронавируснинг олдини олиш учун сут ихтиро қилишган

Улашиш:

Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги олимлари сигир ва ечкиларни коронавирусга қарши емлаш орқали SARS-CoV-2 антитаначаларига эга сут олиш имкониятига эга бўлишган. Тадқиқотчилар бундай сутдан фойдаланиш аҳолини ҳеч бўлмаганда қисман COVID-19дан ҳимоя қилади деб умид қилишади. Ҳозирча ишланма тўғрисидаги тақриз қилинмаган мақола препринтларнинг bioRxiv сервисига жойлаштирилган. Ишнинг қисқача мазмуни Россия оммавий ахборот воситаларида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар эмланган ёки COVID-19га чалиниб соғайган аёлларининг она сутида SARS-CoV-2га қарши антитаначалар борлигини   аниқлаб, COVID-19 га қарши эмланган сигир ва эчкиларнинг сути аҳолини иммунизация қилиш учун ишлатилиши мумкинлигини таъкидлашган.

Ишланма муаллифлари одамларга мўлжалланган ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси билан уй эчкилари ва сигирларини уч марта эмлашган. Нейтраллаштирувчи антитаначалар биринчи эмлашдан икки ҳафта ўтгач зардобда аниқланган. Ҳужайраларда ўтказилган тажрибалар шуни кўрсатганки, антитаначалар SARS-CoV-2ни муваффақиятли зарарсизлантиради ва қон зардобидаги самарадорлик 100% га, сутда эса 40% га етган.

"Экспериментал синовнинг биринчи натижалари инсонни эмлаш учун ишлатиладиган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасидан SARS-CoV-2га қарши хавфсиз махсус нейтраллаш антитаначаларни ўз ичига олган иммунобиологик фаол сут ва зардоб олиш учун уй ҳайвонларини эмлашда фойдаланиш мумкинлигини кўрсатди", дея таъкидлашмоқда муаллифлар. Улар шу тарзда ишлаб чиқарилган сут аҳолининг оммавий пассив иммунизацияси учун ишлатилиши мумкинлигини кутмоқдалар.

Бундан ташқари, антитаначалар пастеризациядан кейин ҳам сақланиб қолиб, бу иммунизация қилинган сутни катта ҳажмда йиғиб олишга имкон беради.

Айни пайтда концепция ва тадқиқот натижалари патент олиш учун Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлигига топширилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.