Орзулар изидан…

Улашиш:

Мургузар Ҳамроева болалигиданоқ ўқитувчи бўлишга қарор қилганди. Ота-онаси қизини ўз мақсадига эришади – олий ўқув юртини битириб, ўзи туғилиб ўсган Тўрткўл туманига қайтиб, болаларни ўқитади, деб ҳисоблайди.

Ўн ёшгача Мургузар мутлақо соғлом қизалоқ эди, кейин хасталаниб қолди. Шифокорлар унга остеомиелит (кўмикнинг яллиғланиши) ташхисини қўйишди, ногиронлик белгилашди.

Мургузар оёққа туриб, оддий ҳаёт кечиргунига қадар кўп қийинчиликларга дуч келди. У бир йил қимирлай олмай, тўшакка михланиб қолди, кейин эса тўққиз марта жарроҳлик амалиёти ва реабилитацияни бошидан кечирди. Барча оғриқ ва азобларни енгиб, ҳаммаси ўз қўлида эканига ишонч ҳосил қилиб, яна юришни ўрганди. Орзулар изидан…

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига абитуриентларни қабул қилишнинг умумий сонидан ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча равишда икки фоизли квота ажратиш тартиби жорий этилди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2018 йилнинг 1 апрелига қадар олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни квота асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси президентининг 2017 йил 1 декабрдаги “Ногиронлиги бўлган шахсларни давлат томонидан қўллаб-қуваатлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони туфайли у институтда грант асосида ўқиш имкониятига эга бўлди.

Инклюзив олий таълим олиш имкониятлари янада кенгайди ва юртимиз бўйлаб кўплаб ёш йигит-қизлар ундан фойдаланди.

— Бу йил ўқишни тамомлаб, диплом оламан. Ҳозир Нукусдаги 3-сон умумтаълим мактабида амалиёт ўтаяпман. Бошланғич синф болаларига дарс беряпман, – дейди Мургузар. – Биринчи муаллим ўқувчининг хотирасида бир умр муҳрланиб қоладиган ўзгача инсон. Шу боис ўқувчилар учун нафақат устоз, балки дўст бўлиш, уларга ишонч билдириш ва орзуларининг амалга ошишига ёрдам бериш жуда муҳимдир.

Мургузарнинг айтишича, унинг ўзи ҳам ана шундай устозлардан сабоқ олган. Улар туфайли Мургузарнинг ўзига ишончи ортиб, у ривожланишдан тўхтамади. Касаллик уни енгмоқчи бўлганда, у фақат олдинга интилди. Чунки унинг атрофида уни доим қўллаб-қувватлашга тайёр инсонлар бор эди.

Коллежини тамомлагач, талаба бўлиш умидини узмади, ўқишга жиддий тайёргарлик кўрди, мактабда лаборант бўлиб ишлади, 2019 йилда эса орзуси ушалиб, институтга кириш бахтига муяссар бўлди.

— Бу бутун оиламиз учун жуда қувончли воқеа эди, – дейди Мургузар. – Оилам жуда хурсанд бўлди, яқинларим билим олишнинг ҳеч қачон кечи бўлмайди, дейишди. Мен факультетда энг ёши каттаси эдим, курсдошларим мени ўз опасидай кўради.

Мургузар шунчаки аълочи талаба, балки кўплаб танловларнинг ғолибаси ҳисобларди, спорт мусобақаларига ҳам ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилади. Бу кўникмалар келгусида синф раҳбари бўлганда асқатади, деб ҳисоблайди.

— Албатта, олий ўқув юртини битириб, Нукусда ҳам қолишим мумкин, лекин мен ўзим туғилиб ўсган жойимга қайтишим керак, деб ҳисоблайман, – дейди қаҳрамонимиз. – Ногиронлиги бўлган инсонлар билан учрашганимда, уларга умидсизликка тушиб, қўл қовуштириб ўтирмаслиги кераклигини айтаман. Бугун ўзингизни намоён қилиш учун жуда кўп имкониятлар мавжуд, фақатгина муваффақият сари илк қадам ташлашингиз, мақсадларни аниқ белгилаб олишингиз, давлат томонидан яратилган имкониятлардан фойдаланишингиз керак. Ана шундай касб-ҳунарга эга бўлган, бизнес билан шуғулланаётган, иш ўрни яратаётган кўплаб инсонларни биламан.


Ўзбекистон президентининг “Ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳамда ижтимоий фаоллигини янада оширишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А. Тошкулов) тасарруфида профессионал таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идоралар билан биргаликда барча ҳудудлардаги касб-ҳунар мактаблари, коллежлар ва техникумларда ногиронлиги бўлган шахсларни касб-ҳунарга ўргатиш бўйича ҳар чоракда қисқа муддатли курсларни ташкил этсин.

Бунда, қисқа муддатли курсларнинг ўқув дастурлари меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларни инобатга олган ҳолда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси, Ўзбекистон ногиронлар жамияти, Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти ҳамда Ўзбекистон карлар жамияти билан ҳамкорликда ишлаб чиқилади;

б) Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Э. Мухитдинов) «Ишга марҳамат» мономарказларида ногиронлиги бўлган шахслар учун тавсия этилган ва меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар, хорижий тил, компьютер саводхонлиги ва компьютерда дастурлаш асослари бўйича доимий равишда ўқув курсларини ташкил этсин.

Бунда, ўқув курс (гуруҳ)ларини ташкил этишда ногиронлиги бўлган шахслар учун бино-иншоотларни мослаштириш, тегишли шарт-шароитларни яратиш, жиҳозлаш, ўқув қуроллари ва ўқув-методик материаллар билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси ҳамда хорижий грант ва кредитлар ҳисобидан амалга оширилади.

Мунира Шерипбаева Мургузар билан бир факультетда таҳсил олади. Мургузар ҳаммага намуна эканини эътироф этади.

— У бизга ғамхўрлик қилади, маслаҳатини беради, ёрдам қўлини чўзишга доим тайёр туради. Гулдай нозик бўлишига қарамай жуда иродали ва қийинчиликлардан қўрқмайди, – дейди Мунира.

Мургузарнинг янги орзуси – келгусида болаларга таълим-тарбия бериб, уларни катта ҳаёт сари учирма қилиш. Унинг бу эзгу орзуси ҳам рўёбга чиқиши шубҳасиз.

 

Алёна АМИНОВА

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.