Тошкентдаги хонадонда майнинг ускуна ўрнатилгани аниқланди

Улашиш:

Тошкентнинг Учтепа туманидаги хонадонда майнинг ускунаси борлиги аниқланди, деб хабар бермоқда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати.

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан 9 июнь куни ўтказилган назорат тадбирида Нашриёт кўчаси, 96-хонадонда майнинг ускунаси борлиги аниқланган. Ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштирилиб, электр энергияси бўйича 77 миллион 30 минг 400 сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.

Мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

“Ўзэнергоинспекция” томонидан олиб борилган назорат тадбирлари доирасида Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек туманида жойлашган “Наврўз” деҳқон бозорида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани ҳам фош этилган.

Ўрганиш жараёнида аниқланишича, бозор маъмурияти ойлик ҳисоботларда ўлчов тизимидаги ток трансформаторининг ҳақиқий коэффициентини камайтириб кўрсатиш орқали электр таъминоти корхонасига 1 млрд сўмдан ортиқ зарар келтирган.

Мазкур қоидабузар истеъмолчига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга тақдим этилган.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.