Нотўғри ковланган пойдевор оқибатида қўшни уйнинг ярми қулаб тушди (Видео)

Улашиш:

Ҳолатга Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Маълум бўлишича, воқеа кеча, 14 май куни Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани «Самарқанд» МФЙда содир бўлган.

 

Маҳалланинг «Самарқанд» кўчасида қурилиш олиб борилаётганда пойдевор қисми нотўғри ковлангани учун қўшни уйнинг таг қисмига зарар етган ва бинонинг ярми қулаб тушган.

 

Аниқланишича, пойдевор қисми янги нотурар жой, яъни савдо мажмуаси учун ковланган бўлган.

 

Воқеа натижасида тан жароҳати олганлар йўқ.

 

«Мазкур ҳолатга доир қўшимча маълумотларни ўрганишлардан сўнг маълум қиламиз», дейилади хабарда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.