Бухоро вилоятида йирик миқдордаги тамаки маҳсулотлари қора чой номи остида республика ҳудудидан олиб ўтилаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Давлат божхона қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, “Хўжадавлат” темирйўл чегара божхона пости орқали кириб келган ва республикадан транзит тарзида ўтаётган юк поезди контейнерларидан бирига ҳужжатларга кўра, 16 тоннадан зиёд қора чой юкланган бўлиши лозим эди.
Аммо, божхона кўриги давомида мазкур контейнерга чой эмас, аксинча бутунлай бошқа товар – 2 номдаги 705 500 қути сигареталар ортилгани фош бўлди. Боз устига маҳсулотлар қонунчилик талабига биноан қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан тамғаланмаган.