2024 йил 9 ойи мобайнида Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва тиббиёт ташкилотлари ҳамда фуқаролар томонидан дори воситалари ва тиббий буюмларни экспертиза қилиш учун 1479 та мурожаат келиб тушган.
Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази маълум қилишича, бу рақам ўтган йилги мурожаатлар сони билан таққосланганда 1,06 баравар кўпайиши қайд этилган.
Лаборатория таҳлиллари натижасига кўра, 12 600 номдаги 113 300 ўрам бўйича қуйидаги хулосалар берилган:
6527 номдаги 63 935 ўрам — дори воситаларининг мувофиқлик сертификатлари мавжуд эмас;
110 номдаги 695 ўрам — дори воситаларининг ёрлиқлаш кўрсаткичи бўйича номувофиқ;
907 номдаги 2646 ўрам — дори воситаларининг яроқлилик муддати тугаган ва сифатсиз;
67 номдаги 5492 ўрам — дори воситалари қалбакилаштирилган ва уларни тиббиёт амалиётида қўллаш мумкин эмас.
Шунингдек, сифати кафолатланмаган мазкур дори воситаларининг республикамизда ноқонуний айланмасига чек қўйилган.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасида божхона ходимлари ўз таналарининг турли қисмларига дори-дармонларни ёпиштириб, олиб ўтишга уринган икки нафар фуқарони ҳибсга олишган.