ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар беришича, ҳайдовчи, 1996 йилда туғилган С.М. «Ласетти» русумли транспорт воситасида А.Қодирий кўчасидан А.Темур кўчасига тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб кетаётганида рул бошқарувини йўқотиб, йўлни ажратувчи бўлагидан қарама-қарши йўналишга ўтиб кетиб дарахтга урилган ва транспорт воситасида ёнғин юзага келган.
Натижада, ҳайдовчи тан жароҳати олиб шифохонага олиб кетилган. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.