Жиззахда «Epica» ёниб кетди

Улашиш:

Жорий йилнинг 9 декабрь куни соат 05:50ларда, Жиззах вилояти, Ш.Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М39 автомобиль йўлининг 985-километрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

Ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган Р.К. «Epica» русумли автомобилда «Самарқанд-Тошкент» йўналишида ҳаракатланиб кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дарахтга бориб урилиши оқибатида автомобилда ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган. Аммо автомобиль ёнғиндан тўлиқ зарарланган.

Ҳодиса натижасида вафот этган ёки тан жароҳати олганлар йўқ.

Мазкур ҳодиса юзасидан туман ИИБ ЙҲХБ ва ФВБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.