Интернет ижтимоий тармоғида ёш йигит яланғоч ҳолатда кўчада юргани акс этган видео тарқалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ хабар берди.
Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қиламиз, 10 август куни соат 16.30 ларда Жиззах вилоятида туғилган 22 ёшли Х.Ислом Чилонзор тумани Муқимий кўчасида кийимсиз ҳолатда айланиб юрган. Шу яқин орада хизмат олиб бораётган ИИВ ходими уни кўриб, ҳудудий бўлимга хабар берган. Ҳодиса жойи ППХ автоэкипажи ва профилактика инспектори етиб келиб, Исломни Чилонзор тумани ИИО ФМБ 3-сонли бўлими олиб боришган.
Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 183-моддаси (“Майда безорилик”) асосида маъмурий баённома расмийлаштирилиб, ҳужжатлар судга юборилган.