Ана холос! Роналду “Барселона”га ўтиши мумкин, Месси эса жамоани тарк этмоқчи

Улашиш:

Месси “Барселона”дан кетадиган бўляпти.

“Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси тез орада жамоасини тарк этиши мумкин. Бу ҳақида COPE нашри хабарига таяниб uff.uz маълум қилди.

Кечаги йирик ҳисобдаги мағлубиятдан кейин аргентиналик юлдузнинг кайфияти тушиб кетган. Унинг фикрича, клубда тубдан ислоҳотлар ўтказиш керак экан.

Агар каталонияликлар раҳбариятда жиддий ўзгаришлар бўлмаса, Месси тез орада “Барса”дан кетишини маълум қилган.

Оламспорт эса “Ювентус” ҳужумчиси Криштиану Роналду “Барселона”га ўтиши мумкинлиги ҳақида хабар қилди.
Манбангинг сўзларига кўра бу ҳақда испаниялик журналист Гиллем Балаге хабар берган. Франциялик журналист Жюльен Лорен ҳам Роналдунинг агенти айни дамда Лиссабонда эканлигини тасдиқлади дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ушбу шаҳарда Чемпионлар Лигаси ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Мендеш бу ердаги топ-клублар вакиллари билан учрашмоқчи. Улар орасида эса кеча “Бавария”дан енгилган “Барселона” клуби ҳам бор.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.