Гонгконглик дизайнер кайфият берувчи ниқоблар яратди

Улашиш:

Гонконглик 50 ёшли актёр ва дизайнер Эдмонд Кок махсус кайфият берувчи ниқобларни яратди. Унинг ўзи ҳам СОВИД-19 билан касалланган, аммо касаллик пайтида ҳам ниқобларнинг янги турини яратишни тўхтатмаган.

У Инстаграмда тақдим этган янги тўпламида кундалик турмушда дуч келиш мумкин бўлган ҳар қандай вазият ва ҳолатга боғлиқ бўлган тасвирларни жонлантиришга ҳаракат қилган. Ушбу ниқоблар атроф-муҳитни муҳофаза қилишдан ҳуқуқ ва эркинликларни ҳимоя қилишга қадар долзарб масалаларни кўрсатиб берган.

Кокнинг энг яхши чиққан санъат асарларидан бири бу коронавируснинг 3Д тасвири туширилган ниқобдир. Кок пандемия даврида театрда озгина ишлади, аммо ижодини ва санъатини кўрсатиш учун яна бир имконият топди. ижодор аллақачон 170 дан ортиқ маскалар яратган.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.