Энг фойдали меванинг ҳам зарарини топишди

Улашиш:

Ўртача катталикдаги битта олма бир сантиметр қалинликдаги нон (буханка) кучини беради. Шу боисдан ҳам бу мевани ҳаддан ташқари кўп истеъмол қилиш семиришга мойил, қандли диабетга чалинган инсонларга мумкин эмас. Бу ҳақда «РИА Новости» ёзмоқда.

Қолганларга эса нафақат мумкин, балки фойдали: кунига икки-учта олмани овқатдан сўнг еб туриш кислород очлигини бартараф этиб, юрак-қон томир хасталиги бор инсонларнинг муаммоларини аритади, дейишмоқда диетолог ва эндокринологлар.

«Олманинг энг катта афзаллиги шундаки, у ўзида темир моддаси йиғиш бўйича мутлақ чемпион. Темир эса қон ҳосил бўлиши, аъзоларимиз ва ҳужайраларимизни кислород билан таъминловчи ва тўйинтирувчи қизил қон таначалари — эритроцитлар миқдори етарли даражада бўлиши учун зарур», — дейди врач-эндокринолог, тиббиёт фанлари номзоди Залина Гусова.

Олманинг пўстлоғидаги фитокимёвий моддалар яллиғланишларда шифо бўлади. Қолаверса ундаги пектин овқат ҳазм бўлишини осонлаштиради.

Бу мева таркибидаги микроэлементлар ва витаминлар инсон териси, тирноқлари ва сочлари саломатлиги учун кони фойда.

«Олма данаги таркибида жуда кўп миқдорда йод бор. Шу билан бирга синил кислотаси ҳам. Шу боис ҳам кунига уч-тўрттадан ортиқ олма данаги организмга тушишига асло йўл қўйманг», — таъкидлайди мутахассис.

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.