2020 йилнинг август ойида Humans Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожланитириш вазирлигидан АА 0007069 - сонли лицензияни олди. 19-августдан 15-сентябрьга қадар компания SIM-карта ва банк карталарига олдиндан буюртма олишни бошлайди.
2020 йил 18 август, Тошкент шаҳри - Humans компанияси икки ойлик фаолияти якунлари ва яқин келажакдаги режаларини эълон қилди. Эълон қилинган янги маҳсулотлар қаторидан мобил алоқа оператори хизмати, банк картаси ҳамда маҳсулотлар ва хизматларнинг онлайн витринаси ўрин олган. Компания, шунингдек, ўзининг ҳар бир содиқ мижозига 15 минг сўм миқдорида кэшбэк тақдим этди.
“Аввалом бор, Humansнинг Ўзбекистондаги мавқеига аниқлик киритмоқчиман. Биз - бешинчи уяли алоқа операторимиз. Компания ўз фаоиятини бошлаш учун барча рухсатномаларни (лицензиялар) қўлга киритди.
Биз Ўзбекистонда мобил алоқа айнан қандай бўлиши билан боғлиқ тасаввурни бутунлай ўзгартирамиз. Сиз ўзингизга қанча трафик кераклигини ўзингиз белгилашингиз мумкин: кам дақиқа, аммо кўп гигабайт ёки, аксинча, кўп дақика ва кам гигабайт.
Сиз трафик пакетидан бутунлай воз кечишингиз мумкин, ёки, аксинча, уч, ўн ва ўттиз кунга чексиз трафикни улаш имкогнига эга бўласиз.
Шунингдек, биз фойдаланувчиларимизга мессенджерлар, ижтимоий тармоқлар, мусиқа иловалари ва видео-сервисларига чексиз киришни сотиб оолиш имконини берамиз. Масалан, 25 минг сўм эвазига бир ойга чексиз Инстаграм ва чексиз YouTubeни улаш мумкин бўлади.
Афсуски, карантин чекловлари ва офиснинг масофавий ишлаш тартиби лойиҳанинг муддатида ишга туширилишига таъсир қилди. Шу боис, Humans пулли уяли алоқа оператори хизматлари ва банк карталаридан фойдаланиш сентябрь ойида бошланади.
15 сентябрьга қадар олдиндан буюртма беришни қўллаган ҳар бир мижоз учун депозит эвазига чексиз алоқа тақдим этилади. Хизматни улаганлар эса, уларнинг депозитида 300 минг сўмдан кам бўлмаган маблағ эвазига бир ой давомида чексиз ва текин алоқадан фойдаланиш имконини қўлга қиритадилар,” – дейди, Humans асосчиси ва раҳбари Владимир Добрынин.
Humans SIM-картлари ва банк карталари учун олдиндан буюртма бериш 19 августдан бошланади. Танлаш ва буюртма беришни HUMANS.uz иловаси ёки сайт орқали амалга ошириш мумкин.
Humans банк картаси - VISA тўлов тизими ҳисобида ўзбек сўми мавжуд бўлган Ўзбекистондаги ягона карта туридир. Ушбу карта нафақат Ўзбекистоннинг барча дўконларида, балки хорижда ҳам тўловларни амалга ошириш учун қабул қилинади.
Компания ҳақида
“HUMANS” МЧЖ 2016 йилда ташкил этилган Humans компаниялар гуруҳига киради. Ушбу гуруҳ молия сектори, телекоммуникация, ахборот алмашинуви ва тиббиёт соҳаларида технологик лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган. Humans офислари Сингапур, Нью-Йорк, Москва, Санкт-Петербург, Минск ва Тошкентда жойлашган.
Гуруҳнинг ишлайдиган лойиҳалари орасида ишлар ва инсонларни қидириш учун сунъий интеллектдан фойдаланадиган HUMANS.net HP-tech платформаси мавжуд.
2020 йил июн ойида Humans гуруҳи Ўзбекистонда молиявий хизматлар, уяли алоқа операторлари хизматлари ва онлайн тўлов витриналарини бирлаштирган молиявий техник иловасининг биринчи версиясини тақдим этди.
2020 йилнинг август ойидан бошлаб Humans – Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа оператори.
Лойиҳа ҳақида батафсил маълумот humans.uz сайтида.
Humans компанияси Ўзбекистондаги бешинчи уяли алоқа операторига айланди
Улашиш: