Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман судининг сайёр суд мажлиси 2020 йил 28 август куни 30-сон манзил колониясида бўлиб ўтди.
Қонунчилигимизнинг инсонпарварлик тамойиллари асосида Мустақилликнинг 29 йиллиги байрами арафасида жазо муддатини ўтаётган 13 нафар маҳкумга нисбатан тақдимномалар кўриб чиқилди ва жазоси енгилроғи билан алмаштирилди.
Колониядан озод этилаётганлар бундан ўзларига тегишли хулосалар чиқариши керак.
Сардор Низомов
Жиноят ишлари бўйича Зафаробод туман суди раиси