ЖИБ Ш.Рашидов туман судида маҳкумлар муддатидан илгари жазодан озод қилинди

Улашиш:

Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди томонидан 5 нафар маҳкумлар муддатидан илгари шартли озод қилинди.

Унга кўра, Шароф Рашидов туман ИИО Пробация гуруҳи томонидан киритилган, суд ҳукми билан жазо ўтаётган 5 нафар маҳкумларнинг жазосини муддатидан илгари шартли озод қилиш ҳақидаги тақдимномалари судда кўриб чиқилди.

Туман суди томонидан маҳкумларга нисбатан халқимизга хос инсонпарварлик тамойиллари амалда қўлланилиб, жазони ўташ тартиб-қоида талабларини бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган 5 нафар ахлоқ тузатиш ишлари жазосини ўтаётган маҳкумлар ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли озод қилинди.

 

Ғ.Ялгашев Жиноят ишлари бўйича Шароф Рашидов туман суди раиси

 

2014-2024 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.