2020 йилда неча нафар судья лавозимидан озод қилинди? Сабаб?

Улашиш:

Ўтган 2020 йилда жами 27 нафар судьянинг ваколати муддатидан илгари тугатилиб, лавозимидан озод қилинди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, 3 нафар судья бошқа ишга ўтганлиги (улар орасида республика раҳбарлик идораларида масъул вазифага тайинлангани ҳам бор) сабаб ваколати муддатидан аввал тугатилган. Cудьялик қасамёди ва одоб-ахлоқ қоидаларини ҳамда одил судловни амалга оширишда қонун талабларини қўпол равишда бузган 12 нафари эса сўзсиз тизимдан четлатилди (улардан бири жиноий жавобгарликка тортилган). Шунингдек, ўз хоҳишига кўра ариза берган 5 нафар судья ҳам эндиликда тизимда йўқ.

Лавозимидан озод этилганларнинг қарийб тўртдан бирини вафоти муносабати билан ваколати муддатидан илгари тугатилган судьялар ташкил этади. Яъниким, коронавирус балоси судьялар корпусининг 7 нафар вакилини ҳаётдан барвақт олиб кетди.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.