Энди “Бўри”га ким овоз беради?

Улашиш:

“Союзмультфильм” матбуот хизматининг “РИА Новости” нашрига берган хабарига кўра “Сеними, шошмай тур!” мультфильмининг янги серияларидаги Бўри образи учун қайси юлдуз овоз бериши маълум бўлди. Лойиҳа муаллифлари бу мультфильмнинг янги серияларидаги қаҳрамон Бўрининг визуал образига шоумен Гарик Харламов овоз беришини тасдиқладилар.

Бу мультфильмда диалоглар йўқ бўлса ҳам, лекин талаффуз  ҳисобига ишлайдиган айрим эсда қоларли алоҳида луқма ташлашлар (реплика) бор. “Мен бир неча бор овоз беришда иштирок этган бўлсам-да, актёр сифатида мен учун бу жуда қизиқарли жараён бўлади”, — дея тан олди Харламов.

“Мен жуда катта мамнуният билан “Сеними, шошмай тур!” мультфильми янги серияларидаги Бўрига овоз беришга рози бўлдим. Бу мультфильм, мамлакатимизда энг таниқли фильмлардан бири ва бу фильм рус комедиясининг рвиожланишига ҳам катта ҳисса қўшган, десам хато қилмайман. Ҳазил-мутойиба бу ерда жисмоний ҳаракатлар асосида яратилган, сериал қаҳрамонларининг ўзлари тушадиган ҳар хил кулгили вазиятлари — бу жуда мураккаб жанр, уни жуда кам одам экранда амалга оширишга қодир”, — деб изоҳ берди Гарик Харламов.

“Союзмультфильм” бош директори Юлия Осетинскаянинг айтишича, “Сеними, шошмай тур!” фильми учун овоз берадиган актёрлар танлови сериал ижодий гуруҳи учун асосий ва муҳим вазифалардан бирига айланди.

“Шубҳасиз фильмдаги Бўрини қайта экранга олиб чиқишда бизга харизматик, таъсирчан тембрли овозга эга бўлган актёр зарур эди, бундан ташқари, у ўзига хос кулгили истеъдодга эга бўлиши, юз фоиз истисносиз, ҳам болалар, ҳам катталар аудиторияси таний оладиган даражада қамраб ола биладиган бўлиши зарур эди. Шунинг учун ҳам айнан Гарик Харламов ижодий гуруҳга мос номзоддек туюлди, биз ҳам машҳур шоумен Бўри образи устида ишлашга ўзаро қизиқиш билдирганидан жуда хурсанд бўлдик”, — деди у. Бундан ташқари, айни вақтда лойиҳа рассомлари томонидан яратилган 50 дан ортиқ вариантлар ичидан Бўрининг танлаб олинган энг сўнгги визуал образи тасдиқланди.

Янги визуал образни яратишда биз классик персонажнинг таниб олинишини ва ундаги безорилик жозибасини ҳам сақлаб қолишга муваффақ бўлдик. Шу билан бирга, замонавий воқеликни тўлдирган ҳолда Бўри ўзининг кийимларини ва қисман одатларини ҳам ўзгартирди: шунинг учун ҳам экранларга чиқадиган янги серияларда биз уни сигарета тутатган ҳолда бошқа кўрмаймиз” — деди Осетинская.

“Союзмультфильм” ушбу “Сеними, шошмай тур!” фильмини қайта экранга чиқариш ишларини 2020 йилда бошлаб юборган, янги анимацион сериялар классик версиянинг бевосита давоми эмас экан, балки ҳазил шаклидаги комедиянинг анъанавий диалогсиз жанрини сақлаб қолиш ҳолда тарихни билиб олишнинг долзарб ва муҳимлигида, деб тахмин қилинади.

Мультфильм 3D форматида намойиш этилади, шу билан бирга сериалда янги иккинчи пландаги персонажлар бўрсиқ Тим, типратикан Шу ва буғу Уля кўриниш беришади.

Пировардида улар машҳур “Роза Хутор” тоғ курортининг туморига айланишади. Айни пайтда 52 та серияни экранларга чиқариш режалаштирилмоқда, сериалнинг мақсадли аудиторияси 6-8 ёшдаги болалардан иборат бўлади.

Киностудиянинг сўзларига кўра анимацион лентани биринчи сериясини қайта экранларга тақдим этиш 2020 йилнинг декабрь ойига мўлжалланмоқда.

2014-2025 SANGZOR.UZ. "KUMUSH SERVIS MEDIA" MCHJ.